Япон ассоциацияси Тожикистондаги ногиронларга ёрдам улашди

Япониянинг Ёрдам ва қўллов ассоциацияси AEON шахсий компанияси ёрдамида Тожикистондаги Миналар масалаларига оид марказ, Мажруҳлар миллий бирлашмаси, “Иштирок” Мажруҳ аёллар лигаси ҳамкорлигида кенг кўламли хайрия тадбирларини ўтказди.

Мазкур тадбир доирасида ўзбек-тожик чегарасида ва Тожикистоннинг ўзида минада портлаб яраланган 50 дан ортиқ ногиронга сунъий оёк, қўлтиқтаёқ, мажруҳлар аравачаси ва қорамол ҳадя қилинди.

Шунингдек, мажруҳлар учун бепул тикувчилик курслари ташкил этилди. Ўқиш тугагач, улар тижорат билан шуғулланишлари учун тикув машиналари берилди.

Республика Миналар масалаларига оид марказ маълумотларига кўра, 2000 йил августидан шу кунгача ўзбек-тожик чегарасидаги миналардан 86 киши ҳалок бўлган ва 100 дан ортиқ тожикистонлик жароҳатланган.