Глобал иқтисод ўзига кела бошлади

Қароргоҳи Парижда жойлашган Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти жаҳон иқтисоди глобал молиявий бўҳрондан аста-секин ўзига кела бошлаганини маълум қилди.

Бироқ ташкилот вакилларига кўра, евроҳудуд давлатларидаги қарз билан боғлиқ бўҳрон жаҳон иқтисодининг тўлалигича оёққа туриб олишига таҳдид солмоқда.

Ташкилотнинг сўнги олти ой якунларига бағишлаб эълон қилинган ҳисоботида жаҳон иқтисодининг 2010 йилдаги ўсиш кўлами 4.75 фоиз атрофида қилиб белгиланган.

Ноябр ойида эълон қилинган ҳисоботда эса Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти 2010 йилда иқтисодий ўсиш кўлами 3.4 фоиз атрофида бўлишини башорат қилган эди.