Милинкевич АҚШни Белорусга эътибор қаратишга чақирди

Белорус мухолифати етакчиси АҚШни Белорусга кўпроқ эътибор қаратишга чақирди.

Ассошиэйтед пресс ахборот агентлиги хабарига қараганда Александр Милинкевичнинг бундай даъвати Вашингтонда АҚШ расмийлари ва конгрессменлари билан учрашуви чоғида янграган.

Милинкевичга кўра, Белорус расмийлари мухолифатчиларга босимларини кучайтирмоқда, мамлакатда сиёсий мотивлар билан ҳибсга олишлар давом этмоқда.

Александр Милинкевичнинг АҚШга сафари Польша ҳукумати ҳомийлигида амалга оширилган.