Ставрополда портлашдан 6 киши нобуд бўлди

Ставрополь шаҳри касалхоналарига шаҳар марказида амалга оширилган портлашдан жабр кўрган 44 киши ётқизилди.

Хабарларга қараганда, 16 киши ўта оғир аҳволда.

Портлашдан 6 киши, шу жумладан 12 яшар қизча нобуд бўлди.

Портлаш шаҳар маданият уйи олдида юз берди. Чоршанба оқшомида бу ерда Чечен рақс жамоаси концерти ўтиши керак эди.

Дастлабки маълумотларга қараганда қўлбола бомба портлатилган. Портлаш кучи 200 грамм тротилнинг портлаш кучига тенг бўлган.