Ҳиндистон раҳбари Пекинга борди

Ҳиндистон президенти Пратибҳа Платил олти кунлик сафар билан Пекинга борди.

Бу ерда Ҳиндистон раҳбари Хитой ҳукумати етакчилари билан учрашиб, асосан ўзаро алоқалар истиқболи ва савдо-иқтисодий муносабатлар ривожига оид масалаларни муҳокама қилади.

Бу Ҳиндистон раҳбарининг сўнги 10 йил ичида Хитойга амалга ошираётган илк сафаридир.

Икки давлат чегара ҳудудида 1962 йилда рўй берган қисқа ҳарбий можародан буён Хитой ва Ҳиндистон ўртасидаги муносабатлар яқин йилларгача совуқлугича сақланиб қолган. Бугунга келиб эса Хитой Ҳиндистоннинг энг йирик савдо ҳамкорларидан бирига айланган.