Кобул Мавлоно Фазлуллоҳ тўғрисидаги хабарни текширмоқда

Афғонистон расмийлари покистонлик дала қўмондонининг ҳалок бўлгани тўғрисидаги хабарни текширмоқда.

Нуристон вилояти чегара полицияси хабарига қараганда, Покистоннинг Свот водийсида толибларни икки йил бошқариб келган Мавлоно Фазлуллоҳ бир қуролли тўқнашувда ҳалок бўлган.

Покистон маъмурлари Фазлуллоҳнинг боши учун 600 минг долларли мукофот ажратган эди.