Покистон полициясининг 4 ходими ҳужум қурбони бўлди

Мотоцикл минган қуролли шахслар 4 нафар полиция ходими кетаётган автомобилни ўққа тутгани оқибатида уларнинг ҳаммаси нобуд бўлди.

Полиция расмийларига кўра, ҳужум Покистоннинг Афғонистон ва Эрон билан чегарадош Балучистон вилояти маркази Кветта шаҳрида амалга оширилган.

Март ойидан бери бу вилоятда ўнлаб одам шу каби ҳужумлар қурбони бўлди.