Афғонистонда ўлган АҚШ ҳарбийлари сони 1 мингга етди

АҚШ ҳарбийлари 8 йилдан бери Афғонистонда олиб борилаётган амалиётларда ҳалок бўлган америкалик ҳарбийлар сони 1 мингга етганини маълум қилди.

28 май куни Ассосиэйтед пресс ахборот агентлиги Афғонистонда йўл четига ўрнатилган бомба портлагани оқибатида бир нафар АҚШ аскари нобуд бўлгани, бу билан ҳалок бўлган америкалик ҳарбийлар сони бир мингга етганини билдирди.

Афғонистонда АҚШнинг биринчи ҳарбийси 2002 йил январида нобуд бўлган.

2001 йил 11 сентябрда АҚШга қарши ҳужумлар уюштирганликда айбланган Ал-Қоида тармоғини йўқ қилиш ва Толибон ҳаракатини ҳокимиятдан ағдариш учун Америка қўшинлари Афғонистонга бостириб кирган.