Хитой Жанубий Корея кемаси сувга чўктирилганини қоралади

Хитой Бош вазири Вен Жибао ўз мамлакати Жанубий Кореяга қарашли ҳарбий кеманинг сувга чўкишида айбдор бўлган томонни ҳимоя қилмаслигини айтди.

Жибао 28 май куни Сеулда Жанубий Корея президенти Ли Мён Бак билан музокара чоғида шундай баёнот берди.

Хитой Бош вазири Корея ярим оролида тинчлик ва барқарорликка таҳдид солувчи ҳар қандай хатти-ҳаракатни қоралади.