Покистондаги масжидларга уюштирилган ҳужумда 70 киши ўлди

Портловчи камзул кийган худкушлар Лаҳор шаҳри яқинидаги Аҳмадийлар оқимига қарашли Model Town ва Garhi Shahu масжидларига ҳужум қилди.

Полиция кучлари 2 шахсни ушлаб Model Town масжидини тезда ҳужумчилардан тозалади.

Garhi Shahu масжидида тўқнашув узоқ вақт давом этди.

Ҳужумчилар одамларни гаровга олгани маълум қилинди.

Аҳмадийлар оқими 19 асрда тузилган бўлиб ҳозирда дунё бўйича унинг 4 миллион тарафдори бор.

Покистондаги радикал сунний гуруҳлар Аҳмадийларни нишонга олиб келмоқда.

Покистон “Аҳмадийлар мусулмон эмас” деб эълон қилинган ягона давлатдир.