Грузияда маҳаллий кенгашларга сайловлар ўтказилмоқда

Бугун Грузияда маҳаллий ҳокимият органларига сайловлар ўтказилмоқда.

Грузия Марказий сайлов комиссиясининг билдиришича, бир нечта сайлов участкаcида техник муаммолар юзага келган, бироқ улар тез фурсатда ҳал қилинган.

Бугун пойтахт Тбилиси ҳокими лавозими учун ҳам сайлов ўтказилмоқда. Ушбу лавозимга жами тўққиз номзод, жумладан, ҳукмрон “Миллий бирдамлик ҳаракати” партияси вакили, амалдаги ҳоким Гиги Угулава даъвогарлик қилмоқдалар.

Грузиядаги сайловларни беш мингдан зиёд маҳаллий ва хорижий кузатувчилар назорат қилмоқда.