Ставропол портлашига алоқадор шахслар ушланди

Россия хавфсизлик хизмати яқинда Ставропол шаҳрида содир этилган портлашга алоқадорликда гумон қилинган шахсларни қўлга олди.

Россия ахборот агентликлари тарқатган хабарга кўра, уч ёки олти шахс қўлга олинган бўлиши мумкин ва улар орасида Ставрополдаги маданият уйи олдига бомба мосламасини ўрнатиб кетган ингушетиялик аёлнинг борлиги ҳам айтилмоқда.

Бундан бир оз аввал Ингушетияда мазкур ишга алоқадорликда гумон қилинмиш икки шахс қўлга олингани хабар қилинди. Бироқ Ингушетия расмийлари ушбу хабарларни инкор қилдилар.

26 май куни Ставропол марказида содир этилган портлаш оқибатида етти киши нобуд бўлди, 30 дан ортиқ шахс тан жароҳати олди.