Барги Матал толиблардан тортиб олинди


Афғонистон ва НАТО кучлари толиб жанггарилари ўтган ҳафта босиб олган Нуристон вилоятидаги туман марказини сешанбага ўтар кечаси қайта ўз назоратига олди.

Нуристон вилояти ҳокими Жамолу Дин Озодликка махсус операцияда АҚШ кучлари ҳам қатнашганини айтди.

- Тунги соат 9 да у ерга кучларимиз ташланди. Худога шукур, улар ҳеч қандай қаршиликсиз туманга кира бошлади. Уларга қаршилик бўлган ё бўлмаганини тонгда биламиз. Бу операцияда Афғонистон миллий армияси, халқаро коалиция ва чегара кучлари иштирок этди, деди Нуристон вилояти ҳокими Жамолу Дин.