Афғонистонда авиаҳалокатга учраган тожик учувчилари дафн қилинди

Тожикистонлик учувчилар бошқарган Афғонистоннинг “Помир Эйрвейз” ширкатига қарашли Ан-24 самолёти 17 май куни Қундуз шаҳридан Қобулга учиб кетаётганда денгиз сатҳидан 4 минг баландликдаги Ҳиндиқуш тоғларида ҳалокатга учраган эди.

Бу фожеа оқибатида самолёт экипажининг беш аъзоси (уларнинг уч нафари Тожикистон фуқароси) ва 41 афғонистонлик ҳалок бўлганди.

Авиаҳалокатда нобуд бўлган тожикистонлик учувчилар “Сўғд авиаотряди”да меҳнат қилишарди. Бироқ 2009 йил охирида улар ҳақ тўланмайдиган таътилга чиқиб, Афғонистонга ишлаш учун кетишганди.

Ҳалок бўлган самолёт командири Александр Демиров, борт механиги Гулмаҳмад Қурбонов ва борт муҳандиси Бахтиёр Кенжаевлар 31 май куни ватанида дафн этилдилар.

Жорий йил март ойида “Сўғд авиотряди”га қарашли Ан-24 самолёти Конго республикасида ҳалокатга учраган эди.