Чехияда янги коалицион ҳукумат тузилмоқда

Ўтган ҳафта мамлакат парламентига бўлиб ўтган сайлов натижаларига кўра, Социал демократлар 22 фоиз ва ўнг-марказчи Фуқаровий демократик партияси 20 фоиз атрофида овоз тўплади. Парламентга ўтиш учун талаб қилинган 5 фоизли тўсиқдан, шунингдек, консерваторларнинг “ТОП-09” партияси, коммунистлар ҳамда “Жамоат ишлари” партияси вакиллари ўтишга муваффақ бўлганлар.

Бироқ ҳеч бир партия парламентда кўпчилик мақомини қўлга киритишга муваффақ бўла олмади.

Сайловда иккинчи натижани қўлга киритган ўнг-марказчи Фуқаровий демократик партияси Петр Нечас “ТОП-09” ҳамда “Жамоат ишлари” партияси етакчилари билан музокаралар олиб бориб, бугун Прагада бўлиб ўтган матбуот анжумани чоғида ҳар учала партия коалицион ҳукумат тузишга келишиб олганликларини эълон қилди. Петр Нечаснинг Чехия янги Бош вазири этиб тайинланиши кутилмоқда.

Сайловда энг кўп овоз тўплашга муяссар бўлган Социал-демократлар партияси эса ўзининг мухолифатга ўтишини маълум қилди.