"Марс командаси" 520 кунлик шартли миссияни бошлади

Марсга парвоз¸ аниқроғи узоқ муддатли изоляцияда инсон танаси ва руҳиятининг қандай бардош беришини тадқиқ этиш мақсадида Москвадаги илмий-тадқиқот институтларидан бирида 520 кунлик эксперимент бошланди.

Тўрт давлатдан йиғилган олти кишилик кўнгиллилар гуруҳи 520 кун мобайнида Москвада космик кема шаклида махсус барпо қилинган 550 кубметрлик ҳудуддда¸ чекланган озиқ-овқат рациони билан яшайдилар ва ташқи дунё билан фақат электрон почта ёрдамида мулоқотда бўла оладилар.

Кўнгиллилар гуруҳига Россия фуқароси Алексей Ситев етакчилик қилади. Гуруҳ таркибида россияликлар Александр Смолиевский ва Суҳроб Камоловдан ташқари, франциялик Ромэн Шарле, италиялик Диего Урбине ва Хитой фуқароси Ванг Юэ ҳам бор.

Тадқиқотчиларга кўра¸ Марсга инсоннинг илк парвози келаси 30 йил ичида амалга ошиши мумкин.