Хитой Қозоғистондан кўпроқ нефт сотиб олмоқчи


Хитой президенти Ху Цзинтао келаси ҳафта Остонага сафари чоғида Қозоғистондан кўпроқ нефт сотиб олиш ҳақида шартнома имзолайди.

Хитой Ташқи ишлар вазири ёрдамчиси Чен Гуопин 4 июн куни Пекинда мухбирларга бу келишув Хитойнинг ўз нефт манбаларини диверсификация қилиш йўлидаги уринишининг бир қисми эканини айтди.

Ҳозирда хориждан Хитойга импорт қилинаётган нефт ҳажмининг¸ тахминан¸ 4 фоизи Қозоғистон ҳиссасига тўғри келади.

Жорий йил апрелида Қозоғистон Хитойга етказиб бераётган нефт ҳажми рекорд даражага етиб, кунига 5 миллион баррелдан ошди.