Афғонистон жануби ҳамон нотинч

Афғонистон жанубида содир этилган портлаш оқибатида полиция ходими ва тинч аҳоли вакилларидан икки киши нобуд бўлди.

Қандаҳор вилояти Панжавий туман расмийларининг билдиришича, полиция ходимлари кетаётган машина йўл четига ўрнатилган бомбага дуч келган. Мазкур ҳужумда, шунингдек, полициянинг яна бир ходими ва уч фуқаро тан жароҳати олган.

Келаси ойлар давомида НАТО бошчилигидаги халқаро кучлар айнан Қандаҳор вилоятида толибларга қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётлар ўтказишни режалаган.