Клинтон Эроннинг "ҳаракатини" кутмоқда

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон БМТ Хавфсизлик кенгаши Эронга қарши янги санкциялар жорий қилишининг олдини олиш учун Теҳрон расмийлари чоралар кўришини кутаётганини айтди.

Клинтонга кўра, Эрон раҳбарлари ўз ядровий дастури борасида “доимий равишда жавобгарликдан қутулиб қолишга уринмоқда”.

АҚШ Эронни атом қуролига эга бўлишга ҳаракат қилаётганликда айблаб, БМТ томонидан янги санкциялар жорий этилиши учун уринмоқда. Аммо Теҳрон ўз ядровий дастури борасидаги барча айбловни рад этиб келмоқда.