Йўловчи самолёт Амстердам аэропортига қўнишга мажбур бўлди

Бортида 160 та йўловчи бўлган самолёт Амстердам шаҳридаги халқаро аэропортга фавқулодда қўнди.

Хабарларга кўра, Royal Air Maroc ширкатига қарашли Boeing-737 русумидаги самолёт ҳавога кўтарилганидан бир оз ўтиб, моторлардан бири ёна бошлаган.

Шундан сўнг самолёт Шифол (Schiphol) аэропортига қўнган.

Воқеада ҳеч кимга зиён етмади.

Ёнғин сабаби ҳозирча маълум эмас.