Истанбул катта саммитга мезбонлик қилади

Осиё давлатлари етакчилари хавфсизлик, ўзаро ҳамкорлик ва ишонч масалаларига бағишланган саммитда иштирок этиш мақсадида Истанбулга тўпланмоқдалар.

Осиёда ўзаро ишонч ва ҳамкорликни ривожлантириш кенгаши 1990 йилда Қозоғистон ташшабуси билан ташкил қилинган ва бугунги кунда ушбу кенгашга 20га яқин давлат аъзо бўлган.

Камида саккиз давлат етакчиси, жумладан Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод ҳамда Россия Бош вазири Владимир Путиннинг ҳам мазкур саммитда иштирок этиши кутилмоқда.

Саммитга раислик қилаётган Туркиянинг Истанбулдаги йиғин кун тартибига Исроил ҳарбийларининг Ғазога инсонпарварлик ёрдами олиб кетаётган “Озодлик флотилияси”да ўтказган рейди билан боғлиқ масаланинг олиб чиқиши айтилмоқда.