Россияда афғон героинидан миллион одам ўлди

Наркотикларни назорат қилиш Россия федерал хизмати раҳбари Виктор Ивановга кўра, Афғонистондан келтирилган героин сўнгги ўн йил ичида Россияда камида бир миллион киши ёстиғини қуритган.

Ивановнинг таъкидича, наркотик моддалар истеъмолидан Россия бўйлаб 16 миллиондан ортиқ киши зарар кўрган.

Россия ҳукумати вакилларига кўра, биргина 2009 йил давомида афғон героинидан мамлакат бўйлаб 30 минг киши нобуд бўлган.

Яқинда расмий Москва Афғонистондаги халқаро кучларнинг наркотикларга қарши олиб бораётган курашини кескин танқид остига олди.