Афғонистонда бир кунда НАТОнинг ўн аскари нобуд бўлди

НАТО эълон қилган баёнотда Афғонистоннинг шарқий минтақасида йўл четига ўрнатилган бомба портлагани оқибатида 5 аскар ўлгани билдирилган.

Яна бир ҳарбий отишма пайтида, бошқаси портловчи қурилма ишга туширилгани оқибатида ҳалок бўлган.

Ундан олдин ҳарбийлар Афғонистон жанубида НАТОнинг 3 аскари, жумладан, бир америкалик ҳарбий жангарилар билан тўқнашув пайтида нобуд бўлганини маълум қилди.

Ҳозирда НАТО, АҚШ ва Афғонистон кучлари Қандаҳор вилоятида Толибон ҳаракати жангариларига қарши кенг кўламли ҳужумга тайёргарлик кўрмоқда.