Қирғизистондаги энг йирик банк давлат қарамоғига ўтади

Қирғизистон муваққат ҳукумати бошлиғи Роза Ўтунбаева мамлакатдаги энг йирик “AsiaUniversalBank”ни давлат қарамоғига ўтказиш ҳақидаги фармонга имзо чекди.

Бу банкни тадбиркор Михаил Надел ва собиқ президент Қурмонбек Бакиевнинг биринчи оиласидаги икки ўғилининг бири Максим Бакиев назорат қилган.

Муваққат ҳукумат “AsiaUniversalBank”ни давлат қарамоғига ўтказиш ҳақидаги қарорни мамлакатнинг банк ва тўлов тизими барқарорлигини таъминлаш билан изоҳлади.

Ўтунбаева имзолаган фармонда Қирғизистон Марказий банки ва Молия вазирлиги тегишли ҳужжатларни бир ҳафта ичида ҳукуматга тақдим этиши кўзда тутилган.