Аҳмадийнажод Душанбега сафар қилди

Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод Тожикистон пойтахти Душанбега сафар қилди.

Бу ерда Эрон президенти тожикистонлик ҳамкасби Имомали Раҳмон билан музокаралар олиб боради ҳамда сув хавфсизлиги масалаларига бағишлаб БМТ ҳомийлигида ўтказиладган халқаро анжуманда иштирок этади.

Имомали Раҳмон маъмурияти тарқатган хабарга кўра, президентлар Эрон ширкатларининг Тожикистондаги энергетик лойиҳаларда иштирок этиш масаласини муҳокама қилиб, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашадилар.

Тожикистондан сўнг Эрон раҳбарининг Хитойга сафар қилиши кутилмоқда.