Ироқда америкалик ҳарбийлар ўлдирилди

Ироқ шимолида рўй берган кучли портлаш оқибатида тўққиз киши нобуд бўлди, ўндан ортиқ фуқаро тан жароҳати олди.

Ироқ полициясининг билдиришича, худкуш ҳужуми оқибатида нобуд бўлганлар орасида америкалик икки аскар ҳам бўлган.

Маълум бўлишича, худкуш шахс ўзи бошқараётган машинани америкалик ҳарбийлар колоннаси йўлида портлатиб юборган.

Айни пайтда¸ АҚШнинг Ироқдаги қўшинлари қўмондонлиги ҳам ўзининг икки аскари нобуд бўлганини расман тасдиқлади.