Эрматов Англия ва Жазоир ўйинига ҳакамлик қилади

Жанубий Африка Республикасида ўтаётган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг илк ўйинига ҳакамлик қилган ўзбекистонлик Равшан Эрматов мусобоқаларнинг иккинчи даврасидаги Англия ва Жазоир терма жамоалари ўйинига ҳам бош ҳаками этиб тайинланди.

Бу ҳақда Халқаро футбол федерацияси маълум қилди. Англия ва Жазоир ўртасидаги ўйинда ҳам Эрматовга ўзбекистонлик Рафаэл Илёсов ва қирғизистонлик Баҳодир Қўчқоровлар ёрдам беришади.

Равшан Эрматов МДҲ ва Болтиқбўйи давлатлари ҳудудидан жаҳон чемпионатига йўл олган ягона бош ҳакам ҳисобланади.

Эрматов 2008 ва 2009 йилларда Осиёнинг энг яхши ҳаками унвонини қўлга киритган эди.