Кеча Халқаро қочқинлар куни нишонланди

БМТ маълумотларига кўра, дунё бўйлаб 15 миллион нафар атрофида қочқин бор. Уларнинг тўртдан уч қисми ривожланаётган мамлакатлар фуқаролари бўлиб, турли қуролли можаролар ёки сиёсий босимлар туфайли ватанидан қочишга мажбур бўлган.

Бундан беш йил муқаддам Андижон воқеалари ортидан 500га яқин андижонлик қочқинга айланган эди.

11 июн куни бошланган Ўш ва Жалолобод қирғинидан қочган 100 мингга яқин қирғизистонлик ўзбек қочқинларга Ўзбекистон вақтинчалик бошпана берди.

Хабарларга қараганда, яна бир неча ўн минг, қирғизистонлик, асосан ўшлик қочқинлар Қирғизистоннинг Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудларида жон сақламоқда.

Халқаро қочқинлар куни бу йил "Уй" мавзуига бағишланди.