Қирғизистонда зўравонлик қурбонлари сони ортмоқда

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакат жанубидаги зўравонлик қурбонларига оид янги рақамларни эълон қилди.

Вазирликка кўра, Қирғизистон жанубидаги зўравонликлар оқибатида 251 одам ҳалок бўлган. 2192 одам тиббий ёрдам сўраб, шифохоналарга мурожаат этган.

Аммо халқаро кузатувчиларнинг билдиришича, кўплаб марҳумларнинг яқинлари расмий идораларни хабардор қилмасдан, қурбонларни дафн этиб юборишаётгани боис ҳақиқий рақамлар бундан анчайин кўп бўлиши мумкин.

Қирғизистон муваққат раҳбари Роза Ўтинбоева ўлганларнинг ҳақиқий сони 2000 дан кўп бўлиши мумкинлигини айтган эди.