Истамбулдаги портлашдан 5 ҳарбий ҳалок бўлди

Радикал курд сепаратчиларининг "Курдистон озодлиги қирғийлари" Истамбул шаҳрида амалга оширилган портлаш учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

Кеча амалга оширилган портлашдан 5 киши нобуд бўлди, 12 киши яраланди.

Портлаш ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари автобусда кетаётган пайтда рўй берди.

Мазкур воқеа арафасида Туркия Ироқ билан чегарасига қўшимча ҳарбий куч ташлашни бошлаган эди. Бу ҳудудда кейинги кунларда курд жанггарилари жонланиб қолган эди.

Курд сепаратчилари билан шанба, якшанба кунлари бўлиб ўтган тўқнашувлар давомида Туркия армиясининг 11 аскари ҳалок бўлди. Яна бир аскар душанба куни нобуд бўлди.