Афғонистонда НАТОнинг уч аскари нобуд бўлди

Афғонистон жанубида содир этилган иккита портлаш оқибатида НАТОнинг уч аскари нобуд бўлди.

Мазкур портлаш учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ. Нобуд бўлган аскарлар миллати ҳам ошкор қилинмади. Сўнги маълумотларга кўра, жорий ой давомида Афғонистон бўйлаб рўй берган зўравонликлар оқибатида халқаро кучларнинг 87 аскари нобуд бўлган.