Афғонистонда зўравонликлар давом этмоқда

Афғонистон шарқида масжидда рўй берган портлаш оқибатида камида 15 киши нобуд бўлди.

Маҳаллий расмийларнинг билдиришича, масжиддаги портлаш жангариларнинг қўлбола бомба тайёрлаётган маҳал содир этилган. Портлаш қурбонлари араблар ва покистонликлар бўлгани айтилмоқда.

Афғонистон шимолида эса НАТО ҳарбий кучлари амалга оширган ҳаво зарбалари оқибатида толибон ҳаракатининг бир нечта жангариси йўқ қилинди.

Шанба куни мамлакат бўйлаб содир этилган ҳужумларда халқаро кучларнинг олти нафар аскари нобуд бўлди.