Бугун Германияда президент сайланмоқда

Мамлакат қонунига мувофиқ, Германия Бундестаги аъзолари ва 16 федерал ҳудуд вакилларидан ташкил топган махсус йиғин овоз бериш жараёни орқали мамлакат президентини сайлайди.

Дастлабки овоз бериш жараёнида хукмрон коалиция вакили Кристиан Вулф 600 нафар овоз қозонишга муяссар бўлди. 1244 кишилик йиғиннинг 499 иштирокчиси эса мухолифат вакили, ўтмишда таниқли диссидент бўлган Йоаҳим Гаук учун овоз бердилар.

Ҳеч бир номзод мутлоқ кўпчилик овозни қўлга кирита олмагани туфайли овоз бериш жараёни иккинчи турга қолдирилди.

Германиянинг аввалги президенти Ҳорст Кёлер ўтган ҳафта эгаллаб турган лавозимидан истеъфо берган эди.