Жанггарилар АҚШ агентлиги идорасига ҳужум қилди

Афғонистон полицияси мамлакат жунубида жойлашган АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги – USAID офисларига ҳужум қилган толиб жанггариларга қарши амалиётлар ўтказмоқда.

Озодлик радиоси мухбирининг Қундуз вилояти ҳокими Муҳаммад Умарга таяниб хабар қилишича, тўқнашувлар давомида тўрт нафар жанггари ўлдирилган ва айни пайтда отишмалар давом этмоқда.

Муҳаммад Умарнинг билдиришича, жанггарилар ҳужуми оқибатида уч киши, жумладан бир полициячи, қўриқчилик ширкати ходими ва бир хорижлик нобуд бўлган. Хабарларга кўра, бугунги тўқнашувларда, шунингдек 20дан ортиқ шахс тан жароҳати олган.