Толиблар ҳужумида хорижликлар нобуд бўлди

Толибон жанггариларининг мамлакат жанубида жойлашган АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги – USAID офисига ҳужум уюштириши оқибатида беш киши нобуд бўлди.

Қундуз вилояти ҳокими Муҳаммад Умарнинг Озодлик радиосига билдиришича, нобуд бўлганлардан уч нафари хориж давлат фуқаролари ва икки нафари полиция ходими бўлган. Буюк Британия, Германия ва Филиппин фуқароларининг мазкур ҳужум қурбони бўлгани айтилмоқда.

Айни пайтда Толибон ҳаракати бугунги ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олди. Қундуз ҳокими сўзларига кўра, бир неча соат давом этган тўқнашувлар чоғида АҚШ агентлиги идорасига ҳужум қилган жанггарилардан олти нафари хавфсизлик кучлари томонидан отиб ўлдирилган.