Генерал Петреус Кобулга келди

Афғонистондаги халқаро кучларнинг янги қўмондони генерал Дэвид Петреус бугун Кобулга сафар қилди.

Кобулга боришдан аввал генерал Петреус Брюсселда НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен билан учрашиб, Афғонистондаги ҳарбий амалиётлар чоғида тинч аҳоли вакиллари орасида талафотлар кўрилиши олдини олиш борасида барча имкониятларни ишга солишга ваъда берди.

Сешанба куни АҚШ Сенати Дэвид Петреусни Афғонистондаги НАТО ва АҚШ қўшинлари қўмондони этиб тайинлади. Генерал Дэвид Петреус ўтган ҳафта АҚШнинг юқори лавозимдаги амалдорларини танқид қилгани учун истеъфога чиқарилган генерал Стэнли МакКристални ўрнини эгаллади.