Ўтунбаева Остонага йўл олмоқда

Қирғизистон ўтиш даври президенти Роза Ўтунбаева янги лавозимда илк хорижий сафарга отланмоқда.

Қирғизистон муваққат ҳукумати матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, шанба куни президент сифатида қасамёдга келтирилган Роза Ўтунбаева бугун Қозоғистон пойтахти Остонага йўл олади. Бу ерда Ўтунбаева Евроосиё иқтисодий ҳамжамиятига аъзо давлат етакчиларининг учрашувида қатнашади.

Қирғизистон ўтиш даври президенти, шунингдек, Остонадаги саммит доирасида бошқа давлатлар раҳбарлари билан ҳам учрашишни режалаган.

27 июн куни Қирғизистонда бўлиб ўтган референдум натижаларига мувофиқ, Қирғизистонда янги Конституция қабул қилинди ва Роза Ўтунбаева 2011 йилнинг оҳирига қадар Қирғизистоннинг ўтиш даври президенти этиб тайинланди.