Вашингтон Грузия ҳудудий яхлитлиги борасида қатъий позицияда

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Вашингтоннинг Грузия ҳудудий яхлитлиги масаласидаги позицияси “қатъий” эканини таъкидлади.

Тбилисида президент Михаил Саакашвили билан учрашувидан сўнг ўтган матбуот анжуманида сўзлар экан Клинтон хоним, Грузияда амалда ишлайдиган демократия ўрнатилиши борасида ютуқлар кўраётганини айтди.

- Бу мамлакатнинг демократия ва тараққиёт маёғи ҳамда намунаси бўлиб хизмат қилиш салоҳияти фавқулодда юқоридир ва мен бунинг асл сабабини Грузияда мунтазам рўй бераётган ўзгаришларда, деб биламан", деди Ҳиллари Клинтон Грузия сафари чоғида.

Шу билан бирга Клинтон хоним Абхазия ва Шимолий Осетияда Россиянинг доимий ҳарбий базалари масаласи борасида ҳам ўз хавотирини билдирди.

Грузия Ҳиллари Клинтоннинг Шарқий Европа ва Кавказ минтақаси бўйлаб қилган беш кунлик сафари сўнгги манзилидир. Бунга қадар АҚШ Давлат котиби Украина, Полша, Озарбайжон ва Арманистонда бўлди.