АҚШнинг Бишкекдаги элчихонаси яқинда қонли тўқнашувлар рўй берган Қирзистон жанубидаги вазият, жумладан маҳаллий жамоат етакчилари, ҳуқуқ фаоллари ва хунрезликларни ёритган журналистларга нисбатан бўлаётган ҳаракатларни яқиндан кузатиб бораётганини маълум қилди.
6 июл куни эълон қилинган баёнотда АҚШ элчихонаси Қирғизистон ҳукуматини ўтган ой Ўш шаҳри ва Жалолобод вилоятида рўй берган қонли тўқнашувлар юзасидан шаффоф текширув ўтказишга чақирди.
- АҚШ ҳукумати, шунингдек Қирғизистон ҳукуматини миллий мансублигидан қатъий назар мамлакатнинг ҳар бир фуқаросига адолатли муносабатда бўлишни таъминланишга ҳамда ярашув жараёнини қўллаб-қувватлашга чақиради, дейилади АҚШ элчихонаси баёнотида.