Лондон портлашларига 5 йил тўлди

Бугун Лондон метросидаги портлашларнинг 5 йиллиги хотирланди.

Британия ҳукумати фожиа 5 йиллиги муносабати билан қурбонлар яқинларининг расмий равишда хотира маросими ўтказиш таклифини рад этди.

Шу боис, хотирловчилар Ҳайд паркига йиғилдилар ва бу ерда бир йил муқаддам фожиа қурбонлари хотирасига ўрнатилган ёдгорлик пойига гулдасталар қўйдилар.

2005 йилнинг 7 июлида Лондон жамоат транспортида содир этилган худкушлик ҳужуми оқибатида 52 киши ўлган, 700 дан ортиқ одам жароҳатланган эди.

4 та ҳудкуш эрталабки тиғиз соатларида уч дақиқа ичида Лондон жамоат транспортида кетма-кет портловчи мосламани ишга солган эди.