Нигерия катта самиитга мезбонлик қилмоқда

Нигерия пойтахти Абуджа шаҳрида исломий давлатларнинг Катта саккизлик саммити бўлиб ўтмоқда.


Мазкур саммитда Бангладеш, Миср, Индонезия, Эрон, Малайзия, Нигерия, Покистон ва Туркия етакчилари иштирок этмоқдалар. Ўзаро савдо-иқтисодий алоқалар ривожига оид масалалар ушбу саммит диққат-марказида бўлади.


Саммит арафасида Эроннинг Абуджа шаҳридаги элчихонасида чиқиш қилган Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод АҚШ ҳукуматини бошқа давлатлар ички ишига аралашиш ва уларга босим ўтказишга уринаётганликда айблади.