Панама диктатори Францияда 7 йилга қамалди

Париж маҳкамаси Панама собиқ диктатори Мануэл Норьегага 7 йиллик қамоқ жазоси тайинлади.


Франция суди Мануэл Норьегани 1980 йиллар охирида Колумбия наркокартелидан олган 3 миллион долларга яқин маблағни Франция банклари орқали ноқонуний равишда ўзлаштирганликда айбдор деб топди.

1999 йилда Париж суди Норьегани сиртдан 10 йилга озодликдан маҳрум қилиб, унга 14¸5 миллион евро жарима тайинлаган эди.

Мануэл Норьега наркотик моддалар савдоси билан шуғулланиш айби билан АҚШда 20 йиллик қамоқ жазосини ўтаб бўлгандан сўнг жорий йилнинг апрел ойида АҚШдан Францияга депортация қилинган эди.