Афғонистонда зўравонликлар давом этаётир

Афғонистоннинг Қундуз ва Бадахшон вилоятларида содир этилган ҳужумлар оқибатида полициянинг 11 нафар ходими ва маҳаллий расмий нобуд бўлди.


Шанба куни ҳам мамлакат бўйлаб содир этилган ҳужум ва зўравонликлар оқибатида АҚШнинг олти аскари ва бир қанча тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган.


Сўнгги маълумотларга кўра, биргина ўтган ой давомида Афғонистон бўйлаб рўй берган зўравонликларда халқаро кучларнинг 100 дан ортиқ аскари нобуд бўлган.