Петреус Покистонга борди

АҚШ генерали Девид Петреус олдиндан эълон қилинмаган сафар билан Покистонга борди.


Афғонистондаги АҚШ ва НАТО қўшинлар қўмондони лавозимида илк бор Покистонга борган генерал Петреус расмий Исломободнинг терроризмга қарши кураш борасида олиб бораётган ҳаракатларига юқори баҳо берди.


Яқинда Покистон ҳудудида содир этилган йирик қўпорувчилик амалиётларини ҳам тилга олган Петреус “ушбу воқеалар Покистон ва Афғонистон юзланаётган таҳдидларни бизга намойиш қилди”, дея таъкидлади.