Афғон аскари британиялик ҳарбийларни отиб ташлади

Афғонистон Мудофаа вазирлигига кўра, афғон аскари мамлакат жанубида олиб борилган амалиёт чоғида британиялик уч ҳарбийни отиб ташлаган.


Мудофаа вазирлиги матбуот вакили Муҳаммад Зоҳир Азимий сўзларига кўра, бугун эрта тонгда тонгда рўй берган ушбу воқеада британиялик яна тўрт аскар тан жароҳати олган.


Бундан бир оз аввал НАТО қўшинлари қўмондонлиги эълон қилган баёнотида Афғонистон жанубида содир этилган ҳужум оқибатида халқаро кучларнинг уч аскари нобуд бўлганини маълум қилди.


Маълум бўлишича, Ҳелманд вилоятида олиб борилган амалиёт чоғида афғон аскари, ҳозирча аниқланмаган сабабларга кўра, британиялик ҳарбийларга қарата ўт очган.


Афғонистон расмийлари мазкур воқеа юзасидан пухта тергов ўтказишга ваъда бердилар. Афғонистон президенти Ҳамид Карзай маъмурияти ушбу воқеадан таажубда эканини билдирди.