Чехияда янги ҳукумат таркиби тасдиқланди

Чехия президенти Вацлав Клаус Бош вазир Петр Нечас етакчилигидаги янги ҳукумат таркибини тасдиқлади.


Чехияда май ойида бўлиб ўтган парламент сайловида энг кўп овоз олган ўнг марказчи уч партия янги ҳукуматни шакллантириш юзасидан келишиб олган эди.

Ҳукмрон коалицияга кирувчи Фуқаровий демократик партия етакчиси Петр Нечас янги ҳукумат тузиш тўғрисидаги келишув имзоланганидан сўнг қилган чиқишида янги ҳукуматнинг мақсади қонун устиворлигига эришиш ва коррупцияга қарши кураш бўлажаги тўғрисида гапирди.