"ЎшТВ"га янги эга чиқди

Кўрсатувларини ўзбек тилида ҳам олиб борувчи Ўшдаги хусусий "ЎшТВ" телекомпанияси раҳбари қилиб қирғиз миллатига мансуб Комил Сиддиқов тайинланди.

Бу ҳақда Озодликка Ўш шаҳар комендантининг матбуот котиби Темур Шершеналиев маълум қилди.

Комил Сиддиқов "ЎшТВ"га 20 йилдан бери раҳбарлик қилиб келаëтган Ҳалил Худойбердиев ишдан четлатилганини айтди.

"ЎшТВ"нинг эндиликда собиқ раҳбари Ҳалил Худойбердиев оиласини олиб, номаълум тарафга қараб кетган.

"ЎшТВ" Халил Худойбердиевнинг шахсий ташаббуси билан унинг шахсий маблағи ҳисобига ташкил қилинган Қирғизистондаги биринчи хусусий телестанциядир.

Қирғизистоннинг собиқ Омбудсмени¸ ҳозирда Қирғизистоннинг Малайзиядаги элчиси Турсунбой Бакир ўғли "ЎшТВ" билан боғлиқ вазиятни шарҳлар экан¸ "Ўшда ўзбек телеканалларининг ўзбек тилида гапиртирилмаслиги демократия ва гуманизм тамойилларига зиддир", деди.

10 июн куни бошланган ҳужумлар давомида Заҳириддин Бобур номидаги Ўш ўзбек академик мусиқали драма театрига, Жалолободдаги Халқлар дўстлиги университетига ўт қўйилди,
қирғиндан кейин Ўшдаги Қирғиз-Ўзбек университети номи ўзгартирилиб, Марказий Осиё университети деб аталадиган бўлди.