Норвегия ҳарбий жиноятчини Косовога топширди

Норвегия ҳарбий жиноятлар содир этганликда гумон қилинаётган сербни Косовога топширди.

Косовога топширилган, исми ошкор қилинмаётган серб 1999 йили Косово ғарбида оддий аҳоли – албанларни ўлдирганликда айбланмоқда.

Европа Иттифоқининг Косоводаги полиция кучлари вакили Николас Хоутоннинг маълум қилишича, Косовога топширилган серб ўтган йили Норвегияда халқаро ордерга асосан қўлган олинган.

Воқеанинг бошқа тафсилотлари хабар қилинмади.