АҚШ Ироқда янги ҳукумат тузилмаётганидан ташвиш билдирди

АҚШ Ироқда парламент сайлови ўтказилганидан буён 4 ой ўтган бўлишига қарамай ҳануз янги ҳукумат тузилмаганидан ташвишда.

Ироқ ташқи ишлар вазири Хушёр Зебарий билан Вашингтонда ўтказган сўзлашувларидан сўнг АҚШ давлат котиби Ҳиллари Клинтон Ироқ сиёсий раҳбариятини янги ҳукуматни шакллантириш юзасидан дадилроқ ҳаракат қилишга чақирди.

Парламент сайлови натижаларига кўра Ироқ собиқ бош вазири Ийяд Алавий етакчилигидаги сиёсий блок парламентдан 91, ҳозирги бош вазир Нури ал-Маликий етакчилигидаги шиалар коалицияси эса 89 ўрин эгаллаган эди.

Иккала сиёсий блок ҳам янги ҳукуматни шакллантириш ҳуқуқига даъвогарлик қилмоқда.