Франция парламенти қарори танқидга учради

Халқаро амнистия ташкилоти Франция парламентининг жамоат жойларида юзга ниқоб тақиб ëхуд бурқада юришни таъқиқлашга оид қонун лойиҳасини қабул қилишини кескин танқид қилди.


Ҳуқуқ ҳимоячилари томонидан бугун эълон қилинган баёнотда айтилишича, ушбу қонун паранжида юрувчи аёллар ҳақ-ҳуқуқларига мутлоқ зиддир, хусусан, муслималар уйдан ташқарида ишлаш ва таълим олиш ҳуқуқидан мосуво бўлмоқдалар.


Халқаро амнистия ташкилоти вакиллари фикрича, бундай қонунлар ўрнига, аёлларга ўзи қарор қабул қилиш имконияти берилиши лозим.


13 июл куни Франция парламентининг қуйи палатаси жамоат жойларида юзни тўла тўсиб юришни таъқиқлайдиган қонун лойиҳасини маъқуллади.

Қонун тарафдорларининг билдиришича, бурқа ёки юзни бутунлай ёпиб қўювчи ниқоб Франциянинг дунёвийлик тамойилларига мутлақ зид ва мамлакат хавфсизлигига таҳдиддир.